"Бавария" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 35 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
21 сен 2023, 07:52
"Бавария" ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида мағлубиятсиз сериясини 35 тага етказиб олди.

Мюнхенликлар 1-тур доирасида МЮни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. 

Жамоа гуруҳ босқичида 35 та ўйиндан бери ютқазмаяпти ва мусобақа рекорди ҳисобланади. Шунингдек, "Бавария" гуруҳ босқичида кетма-кет 14 та ўйиндан бери ғалаба қозонишмоқда. Бу ҳам турнир рекорди ҳисобланади. 

Сўнгги маротаба "Бавария" гуруҳ босқичида 2017 йилда мағлуб бўлганди. Ўшанда ПСЖ мюнхенликлардан устун келган. 

Шундан буён "Бавария" 32 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta