UZ

“Бавария” бундеслиганинг сўнгги 37 ўйинида фақат 2 марта гол ура олмади Янгиликлар

“Бавария” бундеслиганинг сўнгги 37 ўйинида фақат 2 марта гол ура олмади

Теглар :  БаварияГерта
Кеча Германия чемпионатининг 6-турида “Бавария” “Герта”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

“Бавария” 24-февралдан бошлаб бундеслиганинг барча ўйинларида гол уриб келаётган эди. Мюнхенликлар сўнгги бор ўша февраль ойида яна “Герта” дарвозасини ишғол эта олмаганди.

Бундеслиганинг сўнгги 37 ўйинида “Бавария” фақат икки марта рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Иккала рақиб ҳам “Герта” бўлди.

“Герта” эса 2016 йил сентябридан бери “Бавария”га мағлуб бўлмади. Кўрсаткичлар эса ёмон эмас: 3 дуранг ва 1 ғалаба.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика