

“Бавария” мазкур турда “Боруссия Д”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди мюнхенликлар Дортмунд жамоасидан 7 очко ортда қолмоқда. “Бавария” мазкур мағлубият сабаб 3-ўриндан 5-поғонага тушиб кетди.
“Бавария” сўнгги 8 йилда Бундеслиганинг 11 турида бунчалик кам (20 очко) жамғармаганди. Клуб ўз тарихида ҳеч қачон 11-турдан сўнг мусобақа карвонбошисидан 7 очко ортда қолиб Германия чемпиони бўла олмаган.



