“Бавария“ Бундеслидаги асосий рақибларидан бирининг ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр

Khoja
15 июн 2025, 11:24
“Бавария“ ҳужум чизиғини кучайтиришни режа қилган.

Амалдаги чемпионлар “РБ Лейпциг“ ҳужумчиси Беньямин Шешко билан шартнома тузмоқчи. Ушбу трансфер учун мюнхенликлар 90 миллион евро ажратишга тайёр.

Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум “РБ Лейпциг“ сафида 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 21 та гол ва 6 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com