«Бавария» бош мураббийи мавсумдаги биринчи ғалабадан сўнг нималар деди?

Narzulla Saydullayev
25 авг 2018, 08:21
«Бавария» устози Нико Ковач Германия чемпионати 1-туридан ўрин олган «Хоффенхайм»га қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин жуда қизиқарли бўлди, биз ҳақли тарзда ғолиб бўлдик. Аммо баҳс давомида ҳеч нима аниқ эмас эди. «Хоффенхайм» 46-70-дақиқалар оралиғида жуда кучли ўйнади. Биз унга қарши усул топа олмадик.

Мавсумни омадли бошлаш доим муҳим. Биринчи таймда биз устунлик қилдик ва рақибга деярли имкон бермадик. Иккинчи таймнинг охирги 20 дақиқасда ҳам яхши ўйнадик», – дейди Ковач.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›