"Бавария" Боатенгни тезроқ сотиш учун нархни пасайтирди

Mirjalol Normatov
23 авг 2018, 22:43
"Бавария" раҳбарияти ҳимоячи Жером Боатенгни иложи борича тезроқ сотиб юборишни истамоқда.

Уни сотиб олишга ҳаракат қилаётган ПСЖ эса 31 августга қадар ишларни якунламоқда. "Bild" хабарига кўра, "Бавария" ҳимоячини 40 млн еврога сотиб юборишга тайёр. Бунгача бек 50 млн еврога баҳолаганди.

Боатенг жамоадан кетиши мумкинлигини "Бавария" президенти Ули Хёнесс ҳам тасдиқлаганди. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild