"Бавария" "Байер" хавбекига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018
"Бавария" Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишичга бўлган қизиқишни "музлатиб" қўйди.

Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти эътиборини "Байер" хавбеки Кай Хавецга қаратди. 19 ёшли футболчи "Бавария"да жорий мавсум охирида клубни тарк этиши кутилаётган Арьен Роббен ўрнини эгаллайди.

Хавец "Байер" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери асосий жамоада майдонга тушмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror