UZ

Сўнгги янгиликлар

«Бавария» «Барселона» ҳимоячисини 100 миллион еврога сотиб олишга ишонмоқда Янгиликлар

«Бавария» «Барселона» ҳимоячисини 100 миллион еврога сотиб олишга ишонмоқда

«Бавария» клуби «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухони 100 миллион еврога сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Уругвайлик ҳимоячи Мюнхен клуби учун асосий трансфер нишони бўлиб турибди. «Бавария» Рональдни харид қилишга пул топиш учун бир қатор футболчиларини сотиши керак бўлади.

Араухо «Барселона» клуби тизимида 2018 йилдан буён ўйнамоқда. Бу мавсумда футболчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар тузилган. Transfermarkt портали Араухони 70 миллион еврога баҳоламоқда.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

-1   
15 мар 14:29:59
Bastian Schweingistier
Upamenko bn korelikdi sotsa ancha yengl boladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика