«Бавария» – «Аугсбург». Ҳакам хато пенальти белгилагани учун узр сўради

Narzulla Saydullayev
13 сен 2015, 11:45
«Бавария» — «Аугсбург» (2:1) учрашуви бош ҳаками Кнут Кирхер ўйин сўнггида меҳмонлар дарвозасига нотўғри пенальти белгилаган экан.

«Жарима майдони ичида нимадир бўлса ён ҳаками менга ишора қилади. Ўша вазиятда қанот ҳаками қоида бузилганига ишончи комил эди. Мен эса вазиятни тўлиқ кўра олмадим ва ёрдамчимнинг қарорига қўшилдим.

Аммо ўйиндан кейин видеотакрорни томоша қилдик, қанот ҳаками хато қилган экан. Демак мен ҳам хато қилганман. «Аугсбург»га очко қайтариб берилмайди, улардан узр сўраймиз. Биз хато қилган эканмиз», — дейди Кирхер.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›