“Бавария” асосий футболчисидан айрилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
10 мар 2019, 22:35
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски клубни тарк этишни ражалаштирмоқда, дея хабар тарқатган Sport1.

30 ёшли ҳужумчи “Реал” сафига бориб қўшилишни хоҳламоқда. Аввалроқ, польшалик форвардга “Челси” ва МЮ қизиқаётгани ҳақида айтилганди.

Левандовски жорий мавсум мюнхенликлар сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 29 марта ишғол қилган. Шунингдек, у 11та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Маълумот ўрнида, “Бавария” ҳужумчисининг трансфер нархи 70 млн. евро атрофида баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›