

Шу орқали мюнхенликлар барча турнирлар доирасида 4 ўйинда ғалабага эриша олмади. Жамоа "Манчестер Сити" майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин "Хоффенхайм" ва яна "шаҳарликлар" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этганди. Бундай ҳолат сўнгги марта 2018 йилги мавсумда қайд этилганди.
"Майнц" майдонидаги мағлубиятдан кейин Томас Тухель шогирдлари Бундеслига пешқадамлигини Дортмунднинг "Боруссия"сига яна бир бор топширди.



