

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Мюнхен клуби Хаверцни ёзда харид қилмоқчи. Унга маоши 8 миллион еврога тенг 5 йиллик шартнома таклиф қилинади.
Олдинроқ, битим нархи 130 миллион еврони ташкил этиши мумкинлиги борасида хабарлар янграганди. Хаверц учун шунингдек "Ливерпуль", ПСЖ ва "Барселона" клублари рақобатлашмоқда.
20 ёшли Хаверц жорий мавсум Бундеслигада "Байер" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этган.




