

22 ёшли футболчи Лондон клубида тиббий кўрикдан ўтди. Яқин икки кун ичида трансфер расман эълон қилинади.
Олдинроқ бельгиялик футболчи учун 40 миллион евро тўланиши, у билан 5 йиллик шартнома тузилиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Ўтган мавсумда Батшуайи Франция чемпионатининг 36та ўйинида 17та гол урди.



