БАТЭ ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзоламоқчи
16 июл 2020 13:40
Янгиликлар
БАТЭ ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзоламоқчи
БАТЭ "Энергетик-БГУ" ярим ҳимоячилари Алексей Носко ва Шаҳбоз Умаровлар билан шартнома имзоламоқчи.
Ҳамюртимиз, 21 ёшли Умаров жорий мавсум "Энергетик-БГУ" таркибида Беларусь чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
23 ёшли Носко эса олий лигада 17та ўйин ўтказди ва 1та гол урди. Қайд этиш керакки, Носконинг трансфер ҳуқуқи Брестнинг "Динамо" клубига тегишли.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "талабалар" таркибини Яхшибоев ва Твэлар тарк этган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар