Бартомеу: "Эртами-кеч Хави "Барселона"ни бошқаради"

Alisher
13 июл 2020, 12:33
"Барселона" президенти Хосеп Бартомеу жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Хави "кўк-анорранглилар"га бош мураббий бўлишини айтди.

"Хави эртами-кечми "Барса"га мураббий бўлади. Аммо ҳозир биз мураббий қидирмаяпмиз, Кике биз билан. Сетьен жамоани Чемпионлар Лигасида ҳам, Ла Лиганинг сўнгги ўйинларида ҳам бошқаради.

Бизда ноодатий мавсум бўлди, биз августда ўйнаймиз ва ўша пайтда ҳам у мураббий бўлади. Агар "Наполи"ни ютсак, биз Лиссабондамиз.

Эҳтимол Сетьен келаси мавсум ҳам биз билан қолар", - дейди Бартомеу.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TV3

Сўнгги янгиликлар

Барча ›