

"Артур клубга ҳурматсизлик қилмоқда. Барча футболчилар ЕЧЛда ўйнашни истайди. Шундай турнирдан олдин футболчи ўз жамоасига қайтишни истамаётганидан мантиқ йўқ. Бу тушунарсиз ҳолат.
У билан мавсум якунига қадар "Барса" учун жон беришга тайёр бўлишини келишиб олгандик. Унга вазифалар берилганди. Артур жамоага ёрдам бериши керак эди.
Артур дам олишдан қайтмади ва тартиб-интизом қоидаларини бузди. Унинг Бразилияда қолишига рухсат бермагандик", - деди Бартомеу.



