“Барселона”нинг саккиз ойлик сериясига чек қўйилди

5 май 2019, 07:45
Испания чемпионатининг 36-турида “Барселона” сафарда “Сельта”га (0:2) имкониятни бой берди.

Бу билан каталонияликларнинг сафарда 14 та учрашувдан буён давом этаётган мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди (9 ғалаба, 5 дуранг).

Кўк-анорранглилар жорий мавсумда сафар учрашувлардаги ягона мағлубияти 26 сентябрь куни “Леганес”га (1:2) қарши содир бўлганди.

Аллақачон чемпионликни расмийлаштирган каталонияликлар ЕЧЛ ярим финалида “Ливерпул”га қарши кечадиган жавоб учрашувидан олдин Вальверде барча етакчи футболчиларига дам беришга қарор қилди. Шу сабаб “Сельта”га қарши беллашувда “Барселона”нинг захира таркиби майдонга туширилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›