"Барселона"нинг футзал жамоаси квадрупл амалга оширди. Лапорта клуб музейида тўртта совринни тақдим этди
28 июн 2022 12:40
Янгиликлар
"Барселона"нинг футзал жамоаси квадрупл амалга оширди. Лапорта клуб музейида тўртта совринни тақдим этди
"Барселона"нинг футзал жамоасидан квадрупл!
Клуб шанба куни Испания чемпионатида ғалабага эришди. Бу каталонияликлар учун жорий мавсумдаги тўртинчи соврин бўлди. Олдинроқ, "Барса" Чемпионлар Лигаси, Испания Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.
Клуб президенти Жоан Лапорта барча тўртта совринни клуб музейида намойиш этди.
"Клуб оғир даврни бошдан кечираётган бир пайтда футзал жамоамиз бизга тақдим этган қувончи учун жуда миннатдормиз, улар энг муҳим тўртта совринни қўлга киритган ҳолда, ажойиб мавсумни ўтказишди", – дейди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia


"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар