"Барселона"нинг 4 нафар футболчиси маоши камайишига қарши эмас

Sherzod Nurmatov
2 авг 2021, 21:05
Каталониянинг "Барселона" клуби яқин орада бир нечта футболчиларнинг маошини камайтиради.

Манбанинг хабар беришича, Жерар Пике, Серхио Бускетс, Серхи Роберто ва Жорди Альба бундай чора қўлланишига қарши эмас. 

Айтишларича, Пике маоши камайишига рози бўлган ва бунга Бускетс ва Роберто ҳам қўшилган. Альба ҳам бу қарордан норози эмас.

"Кўк-анорранглилар" ўйинчилар билан музокараларни давом эттирмоқда ва бу масалага 13 августгача нуқта қўймоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ffpolo