"Барселона"га Рэшфорд керак

Mirjalol Normatov
26 мар 2019, 21:15
"Барселона" ёзги трансферлар учун шорт-листга "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўшиб қўйди.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, каталонияликлар "Олд Траффорд" футболчисини 32 ёшли Луис Суареснинг ўрнига ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Аммо МЮ ўз ҳужумчисини сотиб юбормоқчи эмас. Олдинроқ улар 21 ёшли ҳужумчини 150 миллион еврога баҳолаётгани борасида маълумотлар берилганди.

Рэшфорд бу мавсумда жамоаси таркибида АПЛнинг 26 ўйинида қатнашиб, 9 гол киритишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›