"Барселона"га "Манчестер Сити" футболчиси керак

Sherzod Nurmatov
18 янв 2024, 00:41
Бу футболчи "шаҳарликлар"нинг режаларига киритилмаган.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипснинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Мэтт Лоу хабар бермоқда.

Ярим ҳимоячи жорий трансфер ойнасида кетиши мумкин. Уни қўлга киритиш варианти таянч ярим ҳимоячисига муҳтож "Барселона" томонидан жиддий кўриб чиқилмоқда.

Филлипснинг амалдаги клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun