"Барселона"га ҳам Эррера керак

Mirjalol Normatov
29 июл 2018, 16:13
"Барселона" "Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррера билан шартнома имзолаши мумкин.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, унинг жамоага трансфер қилинишини Эрнесто Вальверденинг ўзи истамоқда. Олдинроқ мексикаликка "Реал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўтган мавсумда Эррера "Порту" таркибида 42 учрашувда қатнашиб, 5 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 50 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›