UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  78 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

“Барселона”дан дахшатли “comeback” Янгиликлар

“Барселона”дан дахшатли “comeback”

Кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу босқичда Испаниянинг “Барселона” клуби ўз уйида Франциянинг ПСЖ жамоасини қабул қилди ва рақибларини йирик 6:1 ҳисобида ер тишлатди.

ПСЖ ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув 4:0 ҳисобида якунлангани кўпчиликни хайратга солганди. Айрим мухлислар ПСЖни кейинги босқичга чиқариб қўйганди. Лекин “Камп Ноу”да парижликларни қандай ўйин кутаётганини “Барселона”дан бошқа ҳеч ким билмас эди. Кеча тунда, барча кутган дахшатли учрашув бўлиб ўтди. Унда бутун дунёдаги футбол мухлислари иккига ажралган бўлса ажабмас. Кечаги тунни ПСЖ футболчилари бир умрга ёдларидан чиқармаса керак. Ҳеч ким “Барселона”дан бундай ўйин кутмаганди. 


“Кўк-анорранглилар” ПСЖни шунчаки мағлубиятга учратишмади, улар парижликларга “Камп Ноу”нинг чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишди. Унаи Эмаре “Барселона”дан қақшатқич мағлубият билан Францияга йўл олди ва ЕЧЛ мусобақасидаги ўз юришини мана шу босқичда тўхтатишга мажбур бўлди. Урашувда "Барселона" 3:0 ҳисоби олдинда бораётганда ПСЖ футболчиси Эдинсон Кавани Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди ва қайсидур маънода ўзларини кейинги босқичга чиқдик, деб ўйлаган бўлса ажабмас. Мана шундан сўнг парижликлар ҳимояга ётиб олишди ва ўзига ҳос “автобус”ни хосил қилишди. Афсуски, бундай тактика билан “Барселона”ни мағлуб этиб бўлмасди. ПСЖнинг энг катта хатоси мана шунда эди. 


Парижликларда ўйинни тубдан ўзгартириш ва ҳисобни тенглаштириш учун иккита голга тортадиган ажойиб имконият бўлди. Аммо ушбу имкониятларнинг биттасини Эдинсон Кавани кўкка совурган бўлса иккинчисида Анхел Ди Мария дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Тер Штеген дарвозасини ишғол қила билмади. Шундан сўнг “каталонияликлар” янада олдинга ўтишга ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди. Учрашув бошланишидан аввал “Барселона” жамоаси футболчиси Неймар ОАВга қарата “ПСЖ дарвозасига 2 та гол уришга ваъда бераман” дея таъкидлаганди. Кеча футболчи мана шу ваъдасининг устидан чиқди ва рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди. 


Биринчи голини жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйган бўлса иккинчи голини пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоадошлари жонига оро кирди. Ҳакам томонидан мана шу белгиланган пенальти қанчалик хақли эди, билмадим. Лекин қарорни майдонда ҳакам чиқаради, биз эса уни ўзгартирмаймиз, ўзгартира олмаймиз ҳам.  Ушбу баҳс якунланишига 1 дақиқа қолганида Сержио Роберто ПСЖ дарвозасига тарихий голни урди ва жамоасига кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди. 


Сержио Робертонинг голидан сўнг “Ноу Камп” ларзага келди. “Барселона” ўзига хос “comеback”ни амалга оширди. ПСЖ футболчилари эса худди, ёмон туш кўраётгандек эди. Бир тарафда “Барселона” клуби аъзолари қувонч кўз ёшларини тўкаётган бўлса иккинчи тарафда Унаи Эмари ва ПСЖ футболчилари мағлубият аламидан кўз ёшларини тия олишмади. 



Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика