"Барселона"дагилар Видалнинг кетишини тасдиқлади

Mirjalol Normatov
16 сен 2020
Чилилик футболчи фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

"Барселона" спорт директори Артуро Планес журналист Николо Скирага Артуро Видалнинг жамоадан кетишини тасдиқлади. У хавбекнинг Каталониядаги 2 йиллик фаолиятидан миннатдорлигини маълум қилган.

Видаль яқин вақтлар ичида "Интер"га ўтиши кутилмоқда. 33 ёшли футболчи 2 мавсум давомида "Барселона" таркибида 96 ўйинда 11 гол ва 10 ассист қайд этди.

Олдинроқ Видаль Хитойдан тушган таклифга рад жавобини бергани ҳақида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal