"Барселона"дагилар хавотирда

Aslanov Jasurbek
18 сен 2018, 14:31
"Барселона" раҳбарияти ПСВга қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинида мухлислар кам келишидан ҳавотирда.

Маълумотларга кўра, ўйин вақти эрта бўлгани туфайли "Камп Ноу"га яқин жойлашган шаҳар фуқаролари маҳаллий вақт билан 18:55да бошланадиган учрашувга етиб келишлари қийин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг янги қоидаларига кўра, Чемпионлар лигасининг баъзи ўйинлари вақтлироқ бошланиши керак. "Барселона"нинг гуруҳ босқичидагиқолган 5та учрашуви одатдаги вақтда бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›