Барселонада Суарес шарифи туширилган футболкалар сотуви бошланди

Narzulla Saydullayev
8 июл 2014, 08:00
Барселонадаги Futbol Mania спорт дўкони Суареснинг “9” рақами ва исм-шарифи туширилган футболкалар сотувини бошлади.
Бу рақам айни пайтда Алексис Санчесга тегишли. Аммо, чилилик ҳужумчининг фаолиятини бошқа клубда давом эттириши деярли ойдинлашиб қолди.   

Аввалроқ Испания матбуотида уругвайлик футболчининг трансфери ҳали тўлиқ ҳал этилмагани ҳақидаги хабарлар чоп этилганди. Шу билан бирга La Gazzetta dello Sport нашри мухбири Танкреди Палмьери Суареснинг трансфери ўтган жума куниёқ ҳал бўлганлигини ёзган.

Агар Луис Суареснинг “Барселона”га кўчиб ўтганлигини расман эълон қилинса, бу каталонияликлар тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com