"Барселона" "Ювентус"га қарши ўйнайди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2021, 20:18
Кубок доирасидаги учрашув санаси маълум бўлди.

Каталониянинг "Барселона" клуби 8 август куни Гампер Кубоги учун "Ювентус"га қарши ўйнайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Каталония клубининг Жоан Гампер кубогидаги рақиби аниқланди. "Кўканорранглилар" 8 август куни "Камп Ноу" стадионида Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши майдонга тушади. Унда эркаклар жамоаларидан ташқари, аёллар жамоалари ҳам кубок учун кураш олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам "Барселона" Гампер кубоги доирасида "Ювентус"ни қабул қилган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›