

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Каталониянинг "Барселона" клуби уругвайлик форвард Луис Суарезга ўринбосар топган. Ёзда кўк-анорранглилар Лондоннинг "Тоттенҳэм" жамоаси етакчиси Ҳарри Кейнни сотиб олишга ҳаракат қилади. "Шпорлар" Кейнни 175 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. "Барселона" ушбу трансфер амалга ошиши учун Усмон Дембелени сотишга тайёр.
"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳамда "Аякс" тўпурари Каспер Дольберг каби футболчилар ҳам Каталония клуби нишонида турибди.



