"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи

Alisher
29 дек 2024, 19:28
"Барселона" "Коринтианс"нинг 19 ёшли бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Брено Бидонни харид қилмоқчи.

Декунинг Бразилия клуби билан яхши муносабатлари операцияни осонлаштиради. Шу билан бирга, ярим ҳимоя чизиғида ўйинчи харид қилиш "кўк-анорранглилар" учун бош мақсад эмас. Клуб аввало ҳимоя ва ҳужум учун футболчи олмоқчи.

Брено Бидон — "Коринтианс" тарбияланувчиси. Футболчи жамоа сафида 44та ўйинда 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt бразилияликни 8 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›