"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат туфайли 15-20 кун майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
8 мар 2018, 21:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суарес "Эспаньол"га қарши Каталония Суперкубоги учун баҳсда жароҳат олди ва камида 2 ҳафтага сафдан чиқди.

Суарес чап оёғи мушакларини тортиб олди ва учрашувнинг 43-дақиқасида алмаштирилди. Футболчи 15-20 кун майдонга туша олмайди. Шундай қилиб, хавбек "Малага", "Атлетик"га қарши ЛаЛига ҳамда "Челси" билан бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсини ўтказиб юборади.

Жорий мавсум 24 ёшли ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 11та учрашувида майдонга тушди ва 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›