"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
9 сен 2023, 00:50
"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Френки де Йонгга янги 5 йиллик шартнома таклиф қилади.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, нидерландиялик футболчига ҳам Марк-Андре тер Штегеннинг формуласи танланади. Яъни, футболчи 2 мавсум мобайнида камроқ маош олади, бу орқали у клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаб олишига ёрдам беради.

Де Йонгнинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади. Ўтган ёзда футболчини сотиб юборишга ҳаракат бўлган бўлса-да, ҳозир томонларнинг муносабатлари анчагина яхши.

Де Йонг 2019 йилдан буён Каталония клуби таркибида ўйнамоқда. У "Барселона" учун 187 ўйинда қатнашиб, 16 гол ва 21 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo