

17 ёшли бразилиялик ўйинчининг трансфери "кўк-анорранглилар" учун 5 миллион еврога тушади.
Коуто июнда 18 ёшни қаршилайди ва унга қадар "Коритиба"да қолади. "Барселона" бу орқали вояга етмаган футболчининг трансфери борасидаги муаммолардан қочмоқчи.
Коуто ўтган йилнинг ноябрь ойида Бразилия ўсмирлар терма жамоаси сафида ЖЧда ғолиб бўлди. Уни ўз юртида "янги Дани Алвеш" дейишади.



