

"Барселона" Луис Энрикега бош мураббийлик ўрнини таклиф қилиши мумкин, деб хабар берди "El Nacional". У Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин Испания терма жамоасини тарк этади. "Барселона"дагилар жамоа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш имкониятини деярли йўқотиб бўлган ва "Эль Класико"да "Реал"га ютқазган Хавига ишонишмаяпти.
Луис Энрике 2014 йилдан 2017 йилгача "Барселона"ни бошқарган. Унинг асосий ютуқлари - учта Испания чемпиони унвони ва 2015 йилги Чемпионлар Лигасидаги ғалаба.



