UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  12 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради Янгиликлар

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради

Каталония клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хави Эрнандесга янги шартнома таклиф қилади.

Клуб "Реал"га қарши Ла Лиганинг навбатдаги учрашувидан сўнг жамоа устозини янги битим билан сийламоқчи. Янги келишув 2025 йилгача амалда бўлади.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб жорий мавсумда яна бирор совринга эга чиқиши ёки акси бўлишидан қатьи назар 43 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни истайди. У мураббийнинг ишидан жуда мамнун.

Хави бунгача 2024 йилнинг июнигача кучда бўладиган шартномага эга эди. Мутахассис Лапорта билан яхши шахсий ва профессионал муносабатларни ўрнатгани боис бир йиллик узайтириш ҳеч қандай қийинчиликларсиз қабул қилиниши кутилмоқда.

"Барса" ушбу мавсум Хави қўл остида Испания Суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ярим финали биринчи ўйинида "Реал" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Душанба куни бўлиб ўтадиган класикодаги ғолиблик турнир жадвалида Мадрид клубидан 12 очко олдинлаб кетиш имконини бериши мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика