"Барселона" хавбеки сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2023, 18:25
Футболчи жамоага ёрдам беришга тайёр.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан сўнг сафга қайтди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Футболчи аллақачон жамоа билан машғулот ўтказмоқда. У 4 ноябрь куни "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

20 ёшли хавбек жорий мавсум жароҳати сабаб Ла Лигада бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди.

Аввалроқ Каталония клуби Педри ёки Гавини сотиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS