"Барселона" хавбеки мавсумолди йиғинларни ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
5 июл 2024, 17:18
Френки де Йонгнинг тўпиғида муаммолар бор.

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг мавсумолди машғулотларни ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар берди "Diario Sport".

Хабар қилинишича, 27 ёшли Де Йонг Евро-2024ни ўтказиб юборишга мажбур қилган тўпиғидаги муаммолардан азоб чекишда давом этмоқда. Хабарларга кўра, бу муаммоларни аниқлаш ва даволаш мураккаб, операция қилиш мумкин эмас.

Френки де Йонг 2023/24 йилги мавсум "Барселона" либосида 30 та ўйинда ҳаркат қилиб, 2 та тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport