"Барселона" хавбеки жароҳатидан фориғ бўлди

Sherzod Nurmatov
14 окт 2023, 10:53
Футболчи тез орада тўлиқ машғулотларга киришади.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан қутулди. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло хабар бермоқда.

20 ёшли хавбек яқин кунларда тўлиқ машғулотларга киришиши кутилмоқда. Жароҳати туфайли у жорий мавсум Ла Лигада атиги 2 та ўйин ўтказди.

"Барселона" танаффусдан кейинги илк учрашувини 22 октябрь куни ўз майдонида "Атлетик"ка қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo