

"Реал" солиқлардан сўнг 2020/21 йилги молиявий йилни 874 минг евро фойда билан ёпди, "Барселона" эса 2020/21 йилги мавсум учун 481 миллион евро зарарни эълон қилди.
"Реал" - катта имкониятга ва кучга эга буюк клуб. Агар биз сўнгги йилларда уй ишларини яхши қилганимизда, биз ҳам шундай вазиятда бўлардик.
Флорентино Переснинг ўз клубига бўлган муносабати олдида шляпамни ечаман. Иқтисодий ва ишбилармонлик даражасида ҳеч ким жаноб Пересдан ўтиб кета олмайди. Мен ундан илҳом оламан. У ҳар гал учрашганимизда жуда самимий кўринади", - дейди Ромеу.



