

55 ёшли мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва томонлар келишувига қараб бу муддат яна бир йилга узайтирилиши белгилаб қўйилган. Аммо манбанинг хабарига кўра, “Барса” Вальверде билан жорий мавсумда Ла Лига ва ЕЧЛда чемпион бўлган тақдирда ҳам мураббий билан келишув узайтирилмайди.
Кейинги мавсумда жамоани Голландия терма жамоаси устози Роналд Куман бошқариши кутилмоқда. Шунингдек, Каталония жамоаси мураббийлиги постига ПСВ бош мураббий Марк ван Боммел номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.



