

Бу ҳақда Tuttosport нашри маълумот берди. Италияликлар спорт директори Фабио Паратичи кеча "Барса" раҳбарияти билан ушбу алмашинув борасида суҳбатлашган. Иккала ўйинчи ҳам мазкур "рокировка" амалга ошишига қарши эмас. Фақат клублар трансфер шартлари билан келишмаган ҳолос.
Шунингдек, Каталония клуби "кекса синьора"га ҳужумчиси Луис Суаресни ҳам таклиф қилган. Бу Неймарнинг жамоага келиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли бор. Аммо, айни пайтда туринликлар "Интер"дан кетиш арафасида турган Мауро Икардига қизиқишмоқда.




