“Барселона” ва “Ювентус” бир-бирини “тролль” қилди

Eldor Akmurzayev
29 окт 2020, 21:35
Хабарингиз бор, ЕЧЛ 2-тури доирасида “Ювентус” ўз майдонида “Барселона”га имкониятни бой бериб (0:2) қўйди.

Мазкур ўйиндан сўнг, каталонияликлар матбуот хизмати жамоа сардори Лионель Мессининг расмини қўйиб:

“Тарихдаги энг буюк футболчини ўз майдонингиз (Турин)да кўрганингиздан хурсандмиз”, дея твит қолдирди.

Туринликлар эса ушбу твитга Криштиану Роналдуга ишора қилиб:

“Эҳтимол, сизлар нотўғри энциклопедияни кўрган бўлсангиз керак. “Камп Ноу”да сизларга тўғри вариантини олиб борамиз”, дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "Алъянц"даги баҳсни коронавирус туфайли ўтказиб юборди. Месси эса учрашувда пенальтидан гол урди ва Усмон Дембеленинг голига ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›