“Барселона” ва “Бавария” қизиқиш билдираётган “Лилль” футболчиси қойилмақом натижа қайд этмоқда

15 апр 2019, 09:29
Кеча “Лилль” ПСЖни 5:1 ҳисобида таслим қилди.

“Лилль” футболчиси Николя Пепе мазкур ўйинда битта гол уриб, 2 та голга узатма берди. Пепе жорий мавсумда Лига бир доирасида 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли футболчига айни дамда “Барселона” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда. Мазкур курашда мюнхенликларнинг фаворит эканлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›