UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  0 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  23 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  22 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  26

"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман" Янгиликлар

"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"

Кеча тунда ЕЧЛ 7-тури доирасида "Барселона" жамоаси "Бенфика" меҳмони бўлди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув давомида каталонияликлар аввалига 1:3, кейин эса 78-дақиқада ҳам 2:4 ҳисобида ортда боришаётган эди. Рафиньянинг ғалаба келтирувчи голи эса 90+6-дақиқада киритилди. Беллашувдан кейин "Барселона" устози Ханс-Дитер Флик фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ақлдан оздирадиган ўйин бўлди. Ҳал қилувчи жиҳат менталитетимиз бўлди. Ўйинга қайта олдиква бу ажойиб. Бу футбол ва айнан шунинг учун уни яхши кўрамиз.

Мен қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман. Бу ақл бовар қилмас нарса. 1-бўлимда унчалик яхши ўйнай олмадик. Чуқур ҳимояландик ва нотўғри позицияларни танладик. 2-бўлимда эса майдонда энг яхши жамоа бўла олдик. Ўзгаришлар ўйинга қайтишимизга ёрдам берди.

Шенсни? Қайси ўйинчи хато қилмайди? Бу нормал ҳолат, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва биргаликда ютқазамиз. Гап битта ўйинчи ҳақида эмас. Менталитет... баъзида шундай ўйнашга тўғри келади. Бугун иккинчи бўлимда кўрганларим менга жуда ҳам ёқди.

"Валенсия" ва "Аталанта" билан ўйинларга эътибор қаратишимиз муҳим. Биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак", - деди Флик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика