

"Бу йигитлар ******* гигантлар! Бу ҳайратланарли! Хоҳласангиз сўкиниш учун менга жарима солинг. Инглиз тили - менинг она тилим эмас, шу сабабли бошқа сўзларни топа олмадим" - деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" "Камп Ноу"да 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундай қилиб, Юрген Клопп шогирдлари Чемпионлар лигаси финалига чиқишди.



