

Учрашувда Алейиш Видал томонидан киритлган учинчи гол каталонияликларнинг жорий мавсумда барча турнирларда киритган 100-голи сифатида қайд этилди. “Барселона” Европа жамоалари орасида биринчи бўлиб ушбу довонни забт этди. Мадриднинг “Реал” жамоаси каталонияликлардан иккита гол ортда қолаётган бўлса, “Монако” ҳисобида 97 та гол мавжуд.



