“Барселона” уч нафар футболчисидан воз кечмоқчи
11 ноя 2017 23:34
Янгиликлар
“Барселона” уч нафар футболчисидан воз кечмоқчи
“Барселона” раҳбарияти “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз сафига қўшиб олиш учун уч нафар ярим ҳимоячисидан воз кечиши мумкин.
Каталонияликлар Рафинья, Денис Суарес ва Арда Туранни сотишни режалаштиришмоқда, гарчи ҳеч бир клубдан уларга таклиф тушмаган бўлса ҳам.
Рафинья кам ўйин амалиётига эга бўлаётганлиги сабабли “Барса”ни тарк этмоқчи. Суарес ўтган ёзда “Наполи”дан тушган таклифни рад этган ва январда ҳам жамоани тарк этмоқчи эмас.
Эрнесто Валверденинг режаларига кирмайдиган Арда Туран билан эса “Галатасарай” қизиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар