


Каталонияликлар 21 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини қишда "Брага"дан 31 миллион еврога сотиб олган ва мавсум охирига қадар португал жамоасига ижарага берган эди.
Португалиялик ўйинчининг агенти Жорже Мендеш "Барселона" раҳбариятига АПЛ клубларидан бирини таклиф қилди. Инглизлар Тринкау учун 60 миллион евро тўлашга тайёр бўлишган, аммо "кўк-анорранглилар" раҳбарияти рад жавобини берган.



