

Каталония клуби 26 ёшли Испания терма жамоаси ўйинчисини қишда "Вулверхэмптон"дан ижарага олди. "Барса" шунингдек ўйинчини ёзда 30 млн еврога харид қилиш ҳуқуқига эга.
Аммо, оғир молиявий ҳолат туфайли Каталония клуби ушбу пулни тўлашга тайёр эмас.
Траоре жорий мавсум "Барса" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди. Унинг "Вулверхэмптон" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.



