"Барселона" топ-5 лигалар клублари орасида энг кам гол ўтказган

17 ноя 2022, 13:32
Каталония клубининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлиги Испания Ла Лигасидаги ўйинига таъсир қилмади.

"Кўк-анорранглилар" расмий сайти хабарига кўра, жамоа лиганинг жами 14 учрашувида бор-йўғи 5 та гол ўтказиб юборган, бу эса Европанинг топ-лигалари орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни худди шунча ўйинда 7 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Ювентус" эгаллаб турибди. Учинчи ўринда эса Лига 1 вакили ПСЖ бўлиб, жамоа 15 ўйинда 9 марта рақиблари голини олдини ола билмаган.

"Барселона"нинг ҳимоядаги ушбу ажойиб ўйини натижасида дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг хизматлари катта. Немис посбони фақат "Реал Сосьедад", "Реал Мадрид" ва "Осасуна"га қарши учрашувларда жамоасини голлардан ҳимоя қила олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FCBarcelona.com