«Барселона» таркибида 9 жанубий америкалик футболчи бор

Narzulla Saydullayev
8 сен 2014, 10:59
Бу мавсумда «Барселона» сафида Жанубий Америкадан бир йўла 9 нафар футболчи ўйнайди.
Sport.es нашрининг хабарига кўра, бу Каталония клуби тарихида рекорд кўрсаткич.

Ўтган сафарги рекорд (8 футболчи) 2004/05, 2005/06 ва 2006/07 йилларда қайд этилганди.

Бу ёзда «Барселона» сафига чилилик посбон Клаудио Браво, бразилиялик ҳимоячи Дуглас Перейра ва уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес келиб қўшилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru